"Лацио" испаниялик ҳимоячи Патрисио Габаррон билан шартномани узайтирди. Рим клуби сайти хабарига кўра, янги шартнома 2027 йилгача мўлжалланган.
29 ёшли Габбарон 2015 йилдан буён “Лацио” сафида тўп тепади. Бунгача у "Барселона" тизимида ҳаракат қилган.
Футболчи А Серияда жами 124 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва голли узатмани амалга оширган.