Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: “Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлига 10-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ўйин борасида тўхталадиан бўлсам, илк дақиқалардаёқ гол уриб, дастлабки 15 дақиқада бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик.Ўз ўрнида рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Ғалаба бизга кўпроқ керак ва ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз.

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқиш ҳоил қилмаётганлигингиз ва давралар оралиғидаги танаффусда Тўхтасиновни қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида миш-мишлар юрибди.Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бундай гап бўлмаган. Тўхтасинов бошланғич ва асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради.

- Охирги дақиқаларда “Навбаҳор”нинг ҳужуми сусайди. Бу чарчоқ билан боғлиқми?

- Аслида ҳужумлар уюштирдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи бўлимда биринчисидагидан кўра, камроқ вазиятлар яратдик. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра, шогирдларим кўпроқ ҳаракат қилишди. Аммо вазиятларни юзага келтира олишмади.

- АГМК билан ўйиндан кейин Азимжон Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

-Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала футболчи ҳам “Навбаҳор” аъзоси ҳисобланади. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Азимжоннинг футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. АГМКга қарши кечган баҳсда Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг ҳиссиётларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича бор (кулади).

- “Навбаҳор” биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. “Навбаҳор” янгитдан қурилмоқда. Таркиб деярли 70-80 фоизга янгиланди. Олдимизда амалга оширилиши лозим бўлган катта ишлар турибди. Жамоада етарлича потенциалга эга. Таъкидлаганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда тажовузкор ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли.

- “Навбаҳор” ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз аъзоси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у “Навбаҳор” футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, жамоамизнинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп футболчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 04:48, 06.07.2022.
Ўқилди: 1405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.