Кириш Регистрация

Бельгиянинг "Эупен" клуби Қатар терма жамоаси футболчилари учун база бўлади

Баҳо:
+ | -

Aspire Zone Foundationнинг араб сармоядорлари унча катта бўлмаган пулга  Бельгиянинг иккинчи дивизиони иштирокчиси "Эупен" клубини сотиб олдилар, дея хабар беради француз матбуоти.

Aspire Zone Foundation директори Иван Бравонинг айтишича, яқин кунларда бу клуб ёш қатарлик футболчилар учун база бўлади. Ташкилотнинг Қатарда қурулган академиялардан ёш футболчилар ушбу клубга юборилади.

Шундай қилиб, ёш қатарлик футболчилар Европа футболи ҳавосидан нафас олиши мумкин ва уларга 2022 йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиши учун қўл келади.

"Эупен"га қатарлик ўсмирлардан ташқари сенегаллик ўсмирлар ҳам юборилади, Aspire Zone Foundation Сенегалда ҳам академия очган.

Манба: chempionat.com
Киритилди: 17:45, 06.06.2012.
Ўқилди: 5389 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.