"Барселона" ҳужумчиси Рей Манай "Уотфорд" билан музокара ўтказиш учун Англияга келди.
25 ёшли албаниялик футболчининг агентлари унинг Чемпионшипдан бошқа клубга ўтишига ишончлари комил.
Манайга А Серия ва Ла Лигадан ҳам таклифлар бор.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Специя"да ижара асосида ўйнади, бироқ итальян клуби уни керакли 2,5 миллион еврога сотиб олмаган.
Манай ўтган мавсумда 22 та ўйинда 14 та гол уриб, "Барселона Б"нинг энг яхши тўпурари бўлди.
Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.