Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон спорт ўйинларида қатнашиш учун АҚШга йўл олишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 7-17 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Бирменгем шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси ҳар 4 йилда ўтказилиб, дастурнинг аксарият қисми ноолимпия спорт турларидан ташкил топган комплекс мусобақалар ҳисобланади. Таъкидлаш лозим 2021 йилда ўтказилиши лозим бўлган ушбу мусобақа эпидемиологик вазият сабабли бир йилга кечиктирилган эди.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг кучли спортчилари қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлишган.

Бу галги Бутунжаҳон спорт ўйинларида каратэ бўйича жаҳон чемпиони Достон Отаболаев, бадиий гимнастика бўйича нуфузли мусобақалар ғолибаси Екатерина Фетисова, у-шу спорт турида Даря Латишева, жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Баҳромжон Машарипов, муай-тайда чемпионликка эришган Фанат Қаҳрамонов юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Мусобақалар дастурига биноан ўзбекистонлик спортчилар 8-9 июль кунлари каратэ, 12-13 июль кунлари гимнастика, 13 июль куни у-шу, 15 июлда жиу-житсу ва 15-17 кунлари муай-тай бўйича баҳсларда иштирок этадилар.

Мусобақалар 17 июлга қадар давом этади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 17:22, 06.07.2022.
Ўқилди: 2658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.