"Реал Сосьедад" "Сельта" ярим ҳимоячиси Браис Мендес билан шартнома имзолаганини эълон қилди, деб хабар беради басклар клуби расмий сайти.
Ярим ҳимоячи 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Transfermarkt хабарига кўра, "Реал Сосьедад" унинг учун 15 миллион евро тўлаган.
Футболчи 5 йил давомида “Сельта”нинг асосий жамоаси сафида 166 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган. Испания терма жамоаси таркибида 25 ёшли ярим ҳимоячи 4та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.
Ўтган мавсумда у Виго клуби сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.