Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мидори Хонда: «Келажакни ўйлаган ҳолда иш олиб боряпмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда CAFA турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

"Миллий терма жамоалар учун илк бор ўтказилаётган ушбу турнирни интиқлик билан кутдик, боиси турнирда иштирок этиш ҳар бир жамоа учун фойдали бўлишига ишончим комил.

Бош мураббий этиб тайинланганимдан буён Туркияда йиғин ўтказдик ва у ерда ўртоқлик турнирида иштирок этдик. Шунингдек, АҚШ термасига қарши 2 та сафар ўйинини ўтказдик. Ўйлашимча, бу борадаги ҳаракатларимиз олдинни ўйлаб қилинган ишлар сирасига киради. Чунки мазкур ўйинларда барча рақибларини мағлуб этиш вазифасини ўз олдимизга қўймаганмиз. Биз, биринчи галда, қизларимизни текшириб олиш ва халқаро учрашувлардаги тажрибаларини орттиришни мақсад қилгандик", — деди япониялик мутахассис.

Шунингдек, матбуот анжуманида иштирок этган Эрон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Марям Азмун ушбу турнирда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари фаворит эканлигини, япониялик мутахассиснинг Ўзбекистон аёллар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан хурсандлигини айтиб ўтди. Мураббий Ўзбекистоннинг АҚШга қарши ўйинларини кузатгани, яхши натижаларга эришиш учун энг кучли рақибларга қарши ўйнаш муҳимлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси CAFA турниридаги иштирокини 11 июль куни Тожикистонга қарши ўйин билан бошлайди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:32, 07.07.2022.
Ўқилди: 1793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик