Трансфер бозори бўйича эксперт Фабрицио Романо "Манчестер Юнайтед" Френки де Йонгнинг трансфери ҳали ҳал қилинмагани ҳақида маълумот тарқатди.
"Жоан Лапортанинг ўйинчи мутлақо сотилмайди, деган фикрга ортиқча аҳамият берманг, чунки расмий баёнотлардан ташқари "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" бевосита алоқада", - деди Романо.
Унинг қўшимча қилишича, клублар асосий масалалар бўйича келишиб олишган ва трансфер тафсилотларига ойдинлик киритишган.
"Шахсий шартлар муҳокама қилинмади, чунки де Йонг "Барселона"да қолишни ва Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди. Бироқ, Эрик тен Хаг яқин кунларда футболчининг фикрини ўзгартириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади", - дея қўшимча қилди Романо.