Ҳужумчи Пауло Дибала фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Интер"га ўтишини кутишдан чарчаган аргентиналик футболчи фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга қарор қилди, деб хабар беради Tuttomercato.
Қайд этилишича, Дибаланинг агентлари аргентиналик ҳужумчи хизматларига фаол қизиқиш билдираётган "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар учун бугун Лондонга етиб келишган.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ҳали ҳам Дибалани қўлга киритиш учун уринишларини қолдирмаяпти. "Нерадзуррилар" маош туфайли аргентиналик футболчи билан ҳали шартнома имзолай олмаяпти, аммо Милан Шкриньяр "ПСЖ"га сотилганидан кейин вазият ўзгариши мумкин.