"Барселона" сўнгги 24 соат ичида "Лидс"нинг ҳужумчи Рафинья бўйича таклифини яхшилади, деб ёзди журналист Фабрицио Романо. Бироқ, у ҳали ҳам "Челси"нинг 60 миллион фунтлик таклифига етишмаяпти.
25 ёшли Рафиньянинг ўзи якуний қарор қабул қилишдан олдин "Барселона"дан янги таклифни кутмоқчи.
Рафинья ўтган мавсумда барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. "Лидс" билан амалдаги шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.