Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Погба "Ювентус"га трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Поль Погба Туринга етиб келди, деб хабар беради “Ювентус”нинг Twitter саҳифаси.

"Мен "Ювентус" либосини яна кийишни кута олмайман", - деди Погба келганида.

Хабар қилинишича, 9 июль куни 29 ёшли франсиялик Турин клубида тиббий кўрикдан ўтади. Погба 2012 йилдан 2016 йилгача "Ювентус"да ўйнаган, шундан сўнг 105 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган.

Погба 2021/22 йилги мавсум охирида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Ўтган мавсумда футболчи “қизил иблислар” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:30, 09.07.2022.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.