Relevo журналисти Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, ҳужумчи Пауло Дибала "Манчестер Юнайтед" учун трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор вазифа эмас.
Аргентиналик футболчи клуб раҳбариятига ёқади, бироқ бош мураббий Эрик тен Гаг бошқача фикрда. Мутахассис ёзда бошқа турдаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Аввалроқ, Тен Хаг "Аякс"да бирга ишлаган "Лейпциг" ҳужумчиси Брайан Бробби трансферига қизиқиш билдирилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Шунингдек, Дибаланинг Премьер-лига клубида бўлиши мумкинлиги ҳам маълум бўлди. Унинг А Серия вакиллари билан музокаралари қийин кечмоқда ва агентлар аллақачон инглиз жамоалари билан алоқаларни бошлашган.