Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Манба: "Ювентус" Де Лигт учун 125 миллион евро талаб қилмоқда, аммо 80'га рози бўлади

Баҳо:
+ | -

Sky Sports журналисти Жанлука Ди Марцио "Ювентус" ҳимоячиси Матейс де Лигтнинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Тухель уни ўз рўйхатида биринчи ўринга қўйганини биламан. Бундай футболчи учун Премьер-лига жуда мос келади. "Бавария" ҳам уни хоҳлайди. Булар энг кучли икки клуб. Шубҳасиз, ҳаммаси Маттейс нима истаётганига боғлиқ.

Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Шунингдек, "Челси" Кристенсен ва Рюдигерни йўқотди, уларга яхши ҳимоячи керак.

Ҳозирда "Барселона"да ҳимоячи учун 60-70 миллион евро сарфлаш имконияти йўқ. Шунинг учун менимча, "Барселона"га ҳозир уни қўлга киритиш қийин бўлади.

Де Лигт - Тухель ва "Бавария"нинг асосий мақсади. Энди ҳаммаси "Ювентус" сўраган нархга қайси клуб рози бўлишига боғлиқ. Ва улар деярли 125 миллион евро исташларини айтишмоқда. Лекин менимча, улар 80 миллион еврога рози бўлишади.

"У "Челси" ёки "Бавария"га ўтгани яхшироқми, айтиш қийин, чунки Лондон клубида у Премьер-лигадаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлиши мумкин", - дейди Ди Марцио.

Киритилди: 12:44, 09.07.2022.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.