"Брентфорд" "Болонья"дан ёш ҳимоячи Аарон Хикини сотиб олди.
Инглиз клуби Шотландия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Брентфорд" 20 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 22 миллион евро тўлаган.
Хикки Шотландия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралашида Украинага қарши ўйинда (1:3) дебют қилди. У терма жамоа сафида жами 4 та ўйин ўтказган. У Шотландия U17 терма жамоасида ҳам ўйнаган.
Аарон ўтган мавсум А Серияда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.