"Барселона" ҳимоячиси Адам Азну "Бавария"га ўтиши мумкин, деб хабар беради Sky Sports.
Томонлар аллақачон музокаралар олиб бормоқда. Футболчи фаолиятини Каталония клубида давом эттирмоқчи. "Барселона" 16 ёшли Азнуни U-16дан U-19га ўтказишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, унинг ўйин услуби Альфонсо Девисникига ўхшайди. Азну чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. У аллақачон Марокаш U-15 ва Испания U-16 терма жамоаларида ўйнаш тажрибасига эга.