"Наполи" спорт директори Кристиану Жунтоли ҳимоячи Калиду Кулибалининг келажаги ҳақида гапирди.
"Ҳеч қайси клубдан Кулибали учун расмий таклиф бўлмаган. У клуб учун жуда муҳим, чунки у "Наполи"ни энг юқори савияда ҳимоя қилган.
Биз Калиду билан ҳар куни мулоқот қиламиз, президент унга рад этишнинг деярли имкони йўқ таклифни берди - 5 мавсум учун йилига 6 миллион евро, шунингдек, нафақага чиққандан кейин клуб бошқарувидаги ўрин. У бунга лойиқ эди.
Биз харажат барқарорлигига қайтдик, лекин уни бироз бузишга арзийди. Коулибали таклиф ҳақида ўйлаб кўрмоқчи.
"Унинг "Ювентус"га ўтиши ҳақида гапиришнинг маъноси йўқ, бу трансфер биз учун имконсиз", - деди Жунтоли.