Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Аспиликуэта "Челси" раҳбариятидан ўзининг "Барселона"га трансферини сўраган

Баҳо:
+ | -

Журналист Низар Кинселланинг сўзларига кўра, "Челси" сардори Сезар Аспиликуэта раҳбариятга жамоани тарк этиб, "Барселона"га ўтишни истаётганини айтди.

Бироқ "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель ҳозирча ҳимоячини Каталония клубига қўйиб юборишдан бош тортди. Мураббий биринчи навбатда "Челси"да бирданига учта янги ҳимоячи билан шартнома имзолашни истайди, шундан сўнг Аспиликуэтани Испанияга қайтиб, "Барселона"га ўтишга рухсат берилади.

Аввалроқ, "Челси" Аспиликуэта учун товон пули сифатида 8 миллион евро талаб қилгани маълум бўлганди. "Барселона" шартномаси тугашига бир йил қолган футболчи учун бундай пул тўлашга тайёр эмаслигини маълум қилди.

32 ёшли испаниялик ўтган мавсумда Лондон клуби сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 08:55, 13.07.2022.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик