Кириш Регистрация

"Наполи" мухлислари ғазабда

Баҳо:
+ | -

"Наполи" мухлислари ҳимоячи Калиду Кулибалининг "Челси"га ўтаётганидан норози, деб хабар беради TuttoNapoli.

13 июль куни 31 ёшли сенегаллик 40 миллион евро эвазига инглиз клубига ўтиши маълум бўлди.

Шундан сўнг “Наполи” мухлислари клуб машғулот базасига келиб, раҳбариятнинг ҳаракатларидан норозилик билдира бошлашди. Бунга жавобан жамоа спорт директори Криштиану Жинтоли уларни тинчлантиришга ҳаракат қилди.

"Бу бизга боғлиқ эмас", - деди Жинтоли.

Аввалроқ, 31 ёшли сенегаллик "Челси" билан 2027 йилгача шартнома имзолаши ва мавсумига 10 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда Кулибали неаполликлар сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Киритилди: 05:18, 14.07.2022.
Ўқилди: 2920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4708]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [3871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3114]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3094]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3022]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2756]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2744]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2538]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2505]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2195]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.