"Арсенал" ҳимоя чизиғини кучайтириш учун яна "Шахтёр" ҳимоячиси Николай Матвиенко номзодини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
"Аякс" футболчиси Лисандро Мартинес Лондон клуби учун устувор мақсад бўлган, аммо аргентиналик футболчи "Манчестер Юнайтед"ни танлаган. Унинг трансфери тез орада якунланади.
Матвиенко клуб учун муқобил вариант сифатида қаралмоқда. Манба ҳозирча "Арсенал" қисқа рўйхатидаги бошқа футболчиларни эълон қилмаган.
Аввалроқ, украиналик футболчининг трансферига "Аякс" ҳам қизиқиш билдираётгани, у Мартинесга ўринбосар қидираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Матвиенко "Шахтёр" таркибида 23 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 1 голли узатмани амалга оширган.