Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Расман: «Металлург»да испаниялик яна бир мутахассис иш бошлади

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ПФК бош мураббийи Луисма Эрнандеснинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси Альберто Баррикаль оилавий шароити туфайли ўз юртига жўнаб кетганлиги ҳақида хабар бергандик. Куни кеча Бекободга Пириней оролларидан яна бир испан мутахассиси етиб келди. Эндиликда жамоа ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигига жисмоний фаоллик ҳамда спорт фани йўналиши бўйича фалсафа фанлари доктори Роберто Овехеро жавоб беради.

Роберто Овехеро 48 ёшда, 1974 йилнинг 2 сентябрь куни таваллуд топган. 1993-1998 йиллар мобайнида Мадрид политехника университетининг жисмоний тарбия факультетида таҳсил олган. Футбол ҳамда гимнастика бўйича спорт устаси.

Иш фаолиятини сузиш тури бўйича бошлаган. 1995 – 2015 йиллар оралиғида Мадрид футбол федерацияси қошидаги мураббийлар маҳорати мактабида ўқитувчи бўлиб хизмат қилган. 2013 йилдан 2016 йилгача Мадриддаги спорт физиотерапиясига ихтисослашган Европа университети магистрантларига дарс берган. 2019-2021 йиллар мобайнида эса Мадрид политехника университетида фаолият олиб борди. Докторлик диссертациясини ҳам айнан шу даргоҳда ёқлади. 2015 йили УЕФАнинг жисмоний тайёргарлик бўйича А тоифали мураббийи лицензиясига эга бўлди.

Футбол соҳасида Роберто Овехеро Испаниялик таниқли мутахассис Фернандо Йерро билан биргаликда фаолият юритганлигини ҳам қайд этиш лозим.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 20:46, 15.07.2022.
Ўқилди: 1683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.