Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Бавария» бош мураббийининг янги муҳаббат қиссаси

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ва клуб ҳақида ёзган журналист аёл ўртасида муҳаббат ниш урмоқдами?

Шундай бўлса, аёл бу севги йўлида илк тўсиққа дуч келди - уни Мюнхен клуби билан ишлаш ваколатидан маҳрум қилишди. Манфаатлар можаросими?

Ёш мураббий Юлиан Нагельсманнинг шахсий ҳаётида катта ўзгаришлар бор. Bild наш­ри журналистлари Кристиан Фальк ва Тобиас Альтшеффл июнь ойи бошида «Бавария» устози 15 йиллик турмушдан сўнг рафиқаси Верена билан ажрашгани ҳақида хабар беришди. Шундан кўп ўтмай, Sport1 нашрида мураббийнинг шахсий ҳаётига доир яна бир маълумот пайдо бўлди: «Нагельсманн эндиликда Bild журналисти Лена Вурценбергер билан учрашмоқда». У «Бавария» ҳақида ёзишга масъул эди. Тез орада Юлиан ва Ленанинг дам олиш вақти яхтада тушган суратлари ҳам кенг тарқалди. 

Bild таҳририяти бунга дарҳол муносабат билдириб, барчасини тасдиқлади:

*** Газетада ёзилишича, жуфтлик ўртасидаги алоқалар овоза бўлгач, Лена дарҳол «Бавария»га дахлдор янгиликларни ёритиш ваколатидан маҳрум қилинди.

*** Юлиан Нагельсманн ва Лена Вурценбергер ҳозир таътилни Ибицада бирга ўтказишмоқда.

Bild нашридан фарқли ўлароқ, «Бавария»да янги муҳаббат қиссасидан кўпчилик хабардор эди. Қайд этилишича, Нагельсманн анчагача барчасини сир тутишга уринган, лекин охир-оқибат, ҳаётидаги ўзгаришларни клуб раҳбарларига айтишдан ўзга чора тополмаган. Маълумот учун, Юлианнинг аввалги турмушидан икки фарзанди бор - ўғли 7 ёшда, қизалоғи атиги 2 ёшда. «Бавария» бош мураббийи собиқ рафиқаси билан мактабда танишган ва 2018 йили оила қурганди. Тўғри, Нагельсманн 2019-2021 йиллар оралиғида Лейпцигда ёлғиз яшади, зеро, Верена фарзандлари билан Мюнхенда қолганди. Июнь ойи бошида эса Нагельсманн оиланинг умумий уйидан чиқиб кетгани маълум бўлди.

Мураббийнинг янги маҳбубасига келсак, у 30 ёшда (Юлиан яқинда 35 ёшга тўлади). Лена аввалига «Вердер» ҳақида ёзган бўлса, ке­йинчалик Мюнхенга кўчиб ўтди ва охирги 2 йил давомида «Бавария» ўйинларини кузатиб борди. Умуман, Вурценбергер хоним клуб футболчиларига яхши таниш. Ҳар ҳолда, улардан тез-тез интервью оларди. Мисол учун, Лена яқинда Bild  учун жамоанинг янги аъзоси Садио Мане ҳақида мақола тайёрлаганди. Энди журналист аёл бошқа жамоа билан ишлашга ўтса керак. Айтганча, Лена аслида «Бавария» эмас, «Мюнхен»га мухлислик қилади. Нагельсманн эса бу клубда ёшлар даражасида ўйнаган ва мураббий сифатида фаолият юритган.

Манба: sports.ru, Жоҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:03, 16.07.2022.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3714]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2836]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1983]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1860]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1831]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1575]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1464]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1452]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1312]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.