Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тен Хаг учун "МЮ"га "янги қон" келди - АПЛда Эриксен саргузаштлари давом этади

Баҳо:
+ | -

Эриксен "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Бироқ у бунгача  Премьер-лиганинг 5 клубига рад жавобини берганди, бу ерда ҳал қилувчи омилни Тен Хаг билан шахсий суҳбат ҳал қилди.

"Манчестер Юнайтед" аста-секин уйғонмоқда, "Фейеноорд" чап қанот ҳимоячиси Тирелл Маласия бу ҳафта Эрик тен Хаг томонидан қўллаб-қувватланди. Кейинроқ эса клубнинг иккинчи трансфери эълон қилинди ва бу Кристиан Эриксен эди.

30 ёшли даниялик билан шартнома 3 йилга - 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Манчестер Юнайтед" - бу ўзига хос клуб, мен стартни интиқлик билан кутмоқдаман. Авваллари кўп маротаба "Олд Траффорд"да ўйнаш шарафига муяссар бўлганман, аммо буни "Юнайтед"нинг қизил либосида амалга ошириш - ажойиб туйғу. Ҳали ҳам катта амбицияларим бор. Кўп нарсага эриша олишимни биламан, бу менинг саёҳатимни давом эттириш учун энг зўр жой", - дейди Кристиан. Бунгача Премьер-лиганинг беш клуби Эриксен учун кураш олиб борди. У Конте жамоасига қайтиши ҳам мумкин эди. Бироқ "Интер"да улар ўртасида бўлиб ўтган воқеалардан хабарингиз бор. Эриксеннинг соғлиги билан боғлиқ хавфларга қарамай унга даъвогар клублар кўп эди. Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

"Брентфорд"

 Айнан ўтган баҳорда Кристиан футболга муваффақиятли қайтишни амалга оширди. Клубда кучли Дания атмосфераси бор, улар Эриксенни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлашди. Ярим ҳимоячи буни устувор вариантлардан бири деб билди, аммо футболчи якунда барибир «Манчестер Юнайтед»ни танлашга қарор қилди.

"Тоттенхэм"

Агар Эриксен собиқ клубига қайтганида икки чиройли воқеа содир бўлган бўлар эди - собиқ клубга қайтиш ва Италияда чемпионликка бирга эришган Антонио Конте билан учрашиш. Лекин бу якунда иш бермади.

Май ойида "Эвертон" ва "Лестер" Кристианга кўз тикаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо бу аниқ маълумотларга тўғри келмади.
"Интер"га қайтиш варианти ҳатто кўриб чиқилмади ҳам, чунки Италияда юрак стимулятори - Эриксеннинг танасига ўрнатилган қурилма билан ўйнаш тақиқланган.
"Мен Тен Хаг билан гаплашганимдан кейин "Манчестер Юнайтед"ни танладим", - дейди Эриксен. Мураббий Кристианни жамоасида кўришни хоҳлади. Инглиз инсайдерларининг хабар беришича, айнан нидерландиялик мураббий билан суҳбат «Манчестер Юнайтед» фойдасига ҳал қилувчи омил бўлган.

Кристиан Тен Хаг билан аввалдан таниш, ярим ҳимоячи "Аякс" ёшлар жамоасида ўйнаган. Мураббий баҳорда Эриксеннинг футболга қайтганидан сўнг қандай формада эканлигини кўргач, уни сотиб олишга қарор қилган.

Футболчи собиқ мураббийи билан биргаликда ишлаш имкониятидан хурсанд: «Мен Эрикнинг «Аякс»даги ишини кўрганман ва унинг жамоасида қандай тайёргарлик жараёнлари кетишини жуда яхши биламан. У ажойиб мураббий. У билан суҳбатлашганимдан сўнг, мен унинг раҳбарлигидаги келажагимизга янада кўпроқ умид қилганман", - дейди Эриксен.

"Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан келиб чиқадиган бўлсак, тен Хаг учун футболчилар аввалги "Аякс"даги ўйин тамойилларини тушунишлари жуда муҳим. Трансферлар рўйхатига амстердамликлардан ҳимоячилар Тимбер ва Мартинес, ҳужумчи Энтони ва "Барса" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг киритилган. Эриксен 16 ёшидан "Аякс"да ўйнай бошлаган, шунинг учун тен Хаг услубига мослашиш унинг учун ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги кутиляпти.

Эриксен қайси зонада ўйнаши мумкин? Бруно ўзининг севимли позициясидан ўзгармайди, даниялик эса ҳам қанотда, майдон марказида ҳам ҳаракат қила олади. Даниялик футболчи ўзининг кучли формасини сақлаб қолса, Эриксен ҳақиқий кучга айланади. Қишда у "Брентфорд" билан шартнома имзолади ва Премьер-лигада 11 та ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бунга Дания терма жамоасидаги 6 та ўйиндаги иккита гол ва бир голли узатмасини ҳам қўшамиз.

Асосий савол шундан иборатки, Тен Хаг бирданига номинал ҳужумчи позициясида ўйнашга ўрганиб қолган уч футболчи - Бруно, Ван де Бек ва Эриксенни қандай қилиб бир вақтнинг ўзида майдонга тушириши мумкин? Кўпинча Тен Хаг "Аякс"да 4-2-3-1 схемасидан фойдаланган, сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед"да ҳам шу схема ишлаб келди, шунинг учун биз уч плеймейкер вариантини рад эта олмаймиз. Марказий ҳужумчи ролини катта эҳтимол билан Фернандеш эгаллайди. Таҳлил давомида The Athletic Эриксен учун икки позицияни таклиф қилган:

Ярим ҳимоянинг чап зонаси

Кристиан имконият туғилиши биланоқ мунтазам равишда чапга қараб тортиб кетаверади. Бундан ташқари у "Тоттенхэм"да ўнг қанотда ўйнаш тажрибасига ҳам эга бўлган.

Марказий ярим ҳимоячи

Кўпроқ ҳужумкор услуб керак бўлса, у шу ерда ҳаракат қилиши керак. Бу ўзгариш Эриксен учун жуда мақбул бўлади. "Интер"да у марказий ярим ҳимоячи сифатида уч ўйинда майдонга тушди. Бунда у ўзига хос чуқур плеймейкерга айланиши мумкин. Эриксен ажойиб пасларга эга. Бу маҳорат нафақат стандартларни бажаришда, балки узоқдан зарба беришда ҳам қўл келади - Криштиану "Манчестер Юнайтед"да қолса, буни албатта мукаммал тарзда амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари учала плеймейкерни ҳам бирваракайига майдонга жойлаштирадиган экстравагант вариант ҳам мавжуд: Фернандеш сохта тўққизликка айланади, Эриксен чапга ўтади ва Ван де Бек ҳужумкор зонада ўйнайди.

Кристиан футболга қайтгандан сўнг асосий мақсад сифатида 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнашни режа қилган. "Манчестер Юнайтед" унинг учун албатта яхши танлов бўлади.

Киритилди: 10:09, 17.07.2022.
Ўқилди: 4243 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.