"Барса"га ўтиш учун Левандовски маошини пасайтиришга рози бўлган. Бундай шароитда шартнома иккинчи мавсумдан кейин бекор қилиниши мумкин.
Роберт Левандовски ниҳоят Барселонага кўчиб ўтди. Трансфернинг асосий тафсилотлари маълум. Бунинг учун клуб қанча тўлайди? Инсайдер Тони Хуанмарти каталонияликлар польякни 45 миллион евро эвазига сотиб олаётганини ёзмоқда. Яна 5 миллион евро бонуслар ҳисобида ўтади. Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган ва яна бир мавсумга узайтирилиши ҳам мумкин.
Хўш, бунда унинг маоши қанча бўлади?
Роберт йилига 9 миллион евро эвазига уч йиллик шартнома имзолайди. У жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Аммо бу кўрсаткич "Бавария"да мавсумига 12 миллион еврога тенг эди. Шу сабабли бу Лева учун жуда ҳам юқори кўринмаслиги мумкин. Шартнома тузилиш жараёни ҳам қизиқ. Жерар Ромеронинг хабар беришича, "Барса" унга икки махсус бандни киритган.
• Клуб товон пули эвазига иккинчи мавсум охирида Левандовски билан шартномани бекор қилиши мумкин. Бироқ бу маблағ ошкор этилмади, аммо “Барса” футболчи жароҳат олган тақдирда бу бандни кучга киритади. 2024 йилда польяк 35 ёшга тўлади. Бу ҳам албатта, режалар ўзгариб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Агар Левандовски жамоада қолса, унинг учинчи йилидаги маоши тахминан 50 фоизга тушади. Агар "Барселона" буни яна бир мавсумга узайтириш вариантини фаоллаштирса, Робертнинг маоши яна камаяди. Бу йўлда ҳар учала томон ҳам вазиятга энг яхши ечим топишни хоҳлашди. Роберт бошини баланд кўтарган ҳолда ушбу янги вазифани бажаришга лойиқ албатта. Ромеронинг сўзларига кўра, Роберт тез орада "Барса"нинг АҚШдаги мавсумолди сафари учун жамоага қўшилади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, польяк айнан Маямида тиббий кўрикдан ўтади.
Барса трансфер учун пулни қаердан олади?
"Барселона" 60 миллион еврони Рафиньяга сарфлаб юборганидан кейин ҳам тўхтамоқчи эмас. Каталонияликларнинг навбатдаги мақсади "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде бўлди. Яқин келажакда "Барса" иккинчи иқтисодий дастакни ишга туширади - кейинги 25 йил учун телевидение ҳуқуқларининг 15 фоизи, яъни 400 миллион евро фойда. Албатта, ОАВдан тушаётган фойда клуб иқтисодиётини анча мустаҳкамлайди.
Шу билан бирга, "Барселона" Ла Лиганинг қатъий FFL талабларига жавоб бериши керак. Муаммо айнан шу ерда юзага келади. Робертни рўйхатдан ўтказиш учун юлдуз футболчилардан бири зудлик билан сотилиши керак. Ягона даъвогар мавжуд. Лекин де Йонг умуман кетишни истамаяпти. Тўғри, инсайдер Жерар Ромеронинг ёзишича, улар аллақачон "Манчестер Юнайтед" билан келишиб олишган. Бунга фақат Френки қарши, холос. “Барселона” ундан 20 миллион еврога яқин қарздор.
Marca нашрининг ёзишича, Френки сотилмаса, Робертни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Инсайдер Шай Лугасси Левани сотиб олиш учун "Барса"нинг йўллари кам экани ҳақида ёзмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.