"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле испан клуби билан шартномасини узайтиргач, жамоадошларидан уни сардорлардан бирига тайинлашни сўради. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу сўзлар "Барселона" футболчиларини ҳайратда қолдирган, бироқ Дембеле кейинчалик бу ҳазил эканлигини тушунтирган. "Барселона"нинг ҳозирги сардорлари - Серхио Бускетс, Жерард Пике, Серхи Роберто ва Хорди Альба.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 30 июнида 25 ёшли футболчи ва "Барселона" ўртасидаги 5 йиллик шартнома ўз ниҳоясига етди. Томонлар узоқ вақт муросага эриша олишмади, аммо охир-оқибат улар икки мавсумга янги шартнома бўйича келишиб олишди.
Ёзги трансфер ойнасида “Барселона” Франк Кессиэ ва Андреас Кристенсен (эркин агент), шунингдек, Роберт Левандовски (“Бавария”) ва Рафинья (“Лидс”) билан шартнома имзолаганини эълон қилди.