Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Навбаҳор» Ўрунов масаласида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида давралар оралиғидаги танаффус ва ёзги трансфер “ойнаси” вақти. Шу боис, кўплаб клублар, шу жумладан, жамоамиз таркибида ҳам ўзгаришлар юз бермоқда.

Ўзингизга маълум, “Навбаҳор” жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ва давралар оралиғидаги танаффусга турнир пешқадами сифатида чиқиб кетди.

Шу боис, юртимиздаги спорт ҳамда футболга ихтисослашган турли сайтлар ва блогерлар томонидан очилган турли телеграм каналлари орқали трансфер ҳамда таркибдаги ўзгаришларга оид турли миш-мишлар айнан “лочинлар”га тегишли бўлмоқда.

Албатта, кўплаб ютуқ ҳамда совринларга эга ва кўп минглаб ишқибозлари бўлган жамоа ҳақидаги ҳар қандай шов-шувли хабар ёки янгиликлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бундан эса кўплаб сайт ижодкорлари ва блогерлар пиар сифатида самарали тарзда фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади.

Бироқ шуни маълум қиламизки, жамоамиз ёзги трансфер “ойнаси” даврида ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган футболчиларни деярли ўз сафига қўшиб олди. Россияда ўйнаётган Остон Ўруновнинг “Навбаҳор”га келиши борасидаги гап-сўзлар эса миш-мишдан ўзга нарса эмас. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Ўрунов билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган ва уни “Навбаҳор”га таклиф этиш режада ҳам йўқ.

Айни пайтда “лочинлар” сафидаги кўплаб футболчилар юқори савияли саналишади, шунингдек, “Навбаҳор”га қарашли фарм, U-21, U-19 жамоалари таркибида кўплаб иқтидорли ёшлар бор  ва кўплаб футболчиларни кашф этиши билан машҳур бўлган жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян 2-даврада уларнинг имкониятларидан  тўлиқ фойдаланишни ният қилган.

Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, клуб қайсидир футболчи билан келишувга эришиб, у шартномага имзо чекмагунича, “Навбаҳор” аъзоси ҳисобланмайди.

Шунингдек, бирор футболчи жамоани тарк этиш истагида бўлса, бу икки томонлама ўзаро келишув асосида амалга ошади ҳамда бу ҳақда клуб расмий сайти томонидан аниқ маълумот берилади.    

Пиарни ёқтирадиган ва шунинг  орқасидан югурадиган сайт ижодкорлари ва блогерлар шуни эътиборга олишларини сўраб қолардик.

Шунингдек, “Навбаҳор” мухлисларидан ҳам жамоамиз тўғрисидаги турли миш-мишларга ишонмаслик, “Навбаҳор”даги ўзгаришлар борасидаги ҳар қандай расмий хабар клубимизнинг расмий pfcnavbahor.uz cайти ва FCNAVBAHOR расмий телеграм каналида эълон қилинишини эслатиб ўтамиз.

“Навбаҳор” ПФК  матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:43, 18.07.2022.
Ўқилди: 3569 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.