Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо - Навбаҳор

“Мен учта Жаҳон чемпионатида пенальтилар сериясида мағлуб бўлдим”. Афсонавий Роберто Баджо ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

28 йил аввал футбол тарихидаги энг ҳаяжонли ва унутилмас лаҳзалардан бири юз берди. 1994 йилги жаҳон чемпионати финалида Бразилия ва Италия терма жамоалари тўқнаш келишган. Асосий ва қўшимча бўлимларда рақиблар ҳисобни оча олишмади. Пенальтилар серияси эса жуда драматик бўлиб чиқди. Жамоаларнинг биттадан зарбаси қолга ва ҳисоб 3:2 Бразилия фойдасига.

Роберто Баджо тўпга яқинлашди ва бор кучи билан уни дарвозадан юқорига йўллади. Бразилиялик дарвозабон тиз чўкиб, қўлларини осмонга кўтарди, италиялик эса бошини эгиб 11 метрлик "нуқта"да қолди. Ўша куни терма жамоа сафида сўнгги ўйинни ўтказган Италия терма жамоаси сардори Франко Бареси фаолиятида илк бор йиғлади.

Баджо пенальтини голга айлантирган тақдирда ҳам Бразилияда бу масалани якуний ғалабага олиб чиқиш имконияти бўларди.

Ҳаммаси нотўғри фикрлашда эди: турнир олдидан футболчилар қуръа орқали ўзларига рақам танлашган ва Роберто 17-рақамни олган. Италияликлар бош мураббийи Арриго Сакки бу фикрга мутлақо қўшилмаган: 1990 йилги Жаҳон чемпионатида италияликлар ярим финалдан чиқиб кетган ва ярим ҳимоячи Роберто Донадони Аргентина билан ўйиндан кейинги серияда асосий пенальтини аниқ амалга ошира олмаган.

Айнан у омадсиз деб ҳисоблана бошлаган 17-рақам остида ўйнаган. Италияликлар яна қуръа ташлашди ва Баджо рамзий “ўнлик”га эга бўлди. 17-рақам ярим ҳимоячи Албериго Эванига тақдим этилди. Аммо тақдирни алдаш иш бермади. “Омадсиз” Эвани ўз пенальтини ишончли тарзда амалга оширди, Баджо эса миллат қутқарувчисига айлана олмади.

Баджонинг ўзи ҳозир унчалик ҳам айбдорлик ҳиссига эга эмас, чунки урилган гол ҳам ҳеч нарсани кафолатламас эди. Бу ҳақда у ўзининг “Осмондаги гол” номли автобиографиясида ёзган.

"Улар финалдан бир лаҳзани танлашлари керак эди ва улар менинг ноаниқ зарбамни танладилар. Бу лаҳза менга кўп йиллар давомида таъсир қилди. Фаолиятимдаги энг ёмон дақиқа. Мен ҳали ҳам у ҳақида ўйлайман. Агар фаолиятимдан бирор нарсани ўчириш имконияти бўлса, бу ўша пенальти бўларди. Тўп тепиш қарорига келсак, мен чарчагандим, лекин мен жамоани пенальтичиси эдим. Ва ҳеч қачон жавобгарликдан қочманганман. Мен учта жаҳон чемпионатида пенальтилар сериясида мағлуб бўлдим”.

Тақдир ҳақиқатан ҳам аянчли: 1990 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финали ва Баджо айтган учинчи пенальтилар серияси 1998 йилда бўлиб ўтганини айтиб ўтган эдик. Турнирнинг чорак финалида Италия Франция билан 0:0 ҳисобида ўйнади ва пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Баджо пенальтини аниқ амалга оширди, аммо бу ярим финалга ўтиш учун етарли бўлмади.

Баджо кўплаб мукофотларни қўлга киритди ва ўз номини тарихда абадий қолдирди. Аммо футболдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг у мураббий бўлмади. 2010 йиллар бошида Роберто Италия миллий футбол федерациясининг техник директори лавозимида ўзини синаб кўрди ва у ерда терма жамоага иқтидорли ёшларни қидирди.

Багжода мураббийлик лицензияси ҳам бор, лекин ҳеч қандай профессионал жамоада ишламаган. Фаолиятини якунлаганидан кейин афсонавий италиялик футболдан узоқлашди. У Калдогно коммунасидаги ранчосида оиласи билан табиат қўйнида яшаяпти.

Ҳозир Баджо деярли медиа майдонида кўринмайди, гарчи у мухлисларга фотосуратларни тақдим этиб турса-да, у ўз ижтимоий тармоқларини бошқаришни истамайди.

Киритилди: 10:39, 19.07.2022.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.