"Уденизе"нинг испаниялик вингери Жерар Делофеу жорий трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга яқин турибди. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи "Наполи"га ўтиши мумкин.
Клублар аллақачон музокаралар олиб борган ва келишувга эришган. Трансфер учун товон пули 20 миллион еврони ташкил қилади. Жерарнинг неаполликлар жамоасидаги маоши йилига 2,5 млн.
Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида Делофеу энг яхши ҳужумкор ўйинчилардан бирига айланди. 28 ёшли испаниялик футболчи А Сериянинг 34 та учрашувида 13 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.