Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

"Интер" мухлислари Шкриньяр трансфер қилинишига қарши (фото)

Баҳо:
+ | -

"Интер" мухлислари ҳимоячи Милан Шкриньярнинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлардан норози, деб хабар беради Calciomercato.

"Нерадзурри ултрас" вакиллари клуб офиси олдига шундай ёзув ёзилган баннерни осиб қўйишди: "Аниқ қоидалар узоқ муддатли дўстликка ёрдам беради. Шкриньярга тегманг."

Олдинроқ 27 ёшли словакиялик футболчига "ПСЖ"дан қизиқиш билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2021/22 йилги мавсумда Шкриньяр “Интер” сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 22:24, 20.07.2022.
Ўқилди: 1960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик