Туриннинг "Ювентус" клуби сафига қўшилган бразилиялик ҳимоячи Глейсон Бремер ўзининг трансфери ҳақида гапирди.
"Мен ажойиб клубга қўшилдим. Бу трансфердан жуда хурсандман. Анхел ди Мария ва Пол Погба Туринга кўчиб ўтганини кўрганимда, янги жамоа танлашга шубҳа қилмадим. Бу жамоа ғалаба ва совринлар учун тузилган. Менинг орзуим - Скудетто ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш", - дея футболчининг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
25 ёшли ҳимоячининг трансфери "Ювентус"га 41 миллион еврога тушди. Бремер Турин гиганти билан 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси тузди.