"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг бир неча кун олдин жамоани тарк этишни истаётганини маълум қилган ҳужумчи Криштиану Роналдуни жамоада сақлаб қолиш умидини узмаган.
Тен Хаг футболчи билан учрашиб, самимий суҳбат қуриш ниятида, деб хабар беради CBC Sports. Бироқ ҳужумчи "Юнайтед" билан хайрлашиш ва Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клуб топиш борасида қатъий қарорга келгани айтилмоқда.
Аввалроқ, "Атлетико Мадрид" шундай клубга айланиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор эди. Роналду маошини 30 фоизга қисқартиришга тайёр эди, бироқ бу ҳам Диего Симеонени бу трансфернинг мақсадга мувофиқлигига ҳали ишонтира олмади.
Роналду ўтган мавсумда АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.