Каталониянинг "Барселона" клуби "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансферига умуман ишонмаяпти. Relevo хабарига кўра, клуб раҳбарияти франциялик футболчининг "Челси" клубига ўтишига ишонмоқда.
Айни пайтда вазият шундайки, "Челси" Кунденинг трансфери бўйича "Севилья" билан келишиб олди, бироқ футболчи "Барселона"дан таклиф кутаётгани боис шартномани кейинги босқичга ўтказиш учун ҳали рухсат бермади.
Бироқ “кўк-анорранглилар” футболчи учун зарур бўлган 60 миллион еврони тўлай олиши даргумон. Кунденинг ўзи ўтган ёзда "Челси" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олганди. Франциялик футболчи, агар "Барселона" унинг трансферидан воз кечса тушунса, "Челси"га кўчиб ўтишга рози бўлади.