Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Месут Ўзил ўзини ерга урмоқда. Футболни тарк этиш энг одил қарор бўларди

Баҳо:
+ | -

10 йил орқага қайтайлик. Месут Ўзил "Реал Мадрид" юлдузи ва Криштиану Роналду билан бўлган супер дуэтнинг ажралмас қисми эди. Ва кейин Жаҳон чемпиони ва футболчи учун Лондоннинг "Арсенал”и 50 миллион евро берган эди. Ўзилни Испанияда ҳам, Англияда ҳам қадрлашди ва у дарҳол бир қанча голли узатмаларни беришни бошлади.

2022 йилга келиб Ўзилнинг фаолияти пасайиб кетди. "Арсенал" учун ярим ҳимоячи оширилган маош (ҳафтасига 350 минг эвро) билан юк бўлиб қолди, мавсум давомида бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва жамоадан текинга кетди. Ва шу билан бирга мухлислар эътиборидан ғойиб бўлди. У ҳозир қаерда?

2021 йилнинг январида Ўзил бахтли эди. "Арсенал" билан хайрлашганидан сўнг у орзусини амалга оширди ва "Фенербахче"га ўтди. Месут шу заҳотиёқ болалигидан клубга мухлислик қилганини ва муваффақиятли келажакка умид қилишини айтди.

“Тахминан 20 йил олдин мен “Фенербахче” либосида Гелзенкирхен кўчаларида тўп ортидан югурган турк муҳожири эдим. Бахтимга кўп йиллар давомида орзу қилган клуб формасини кийишга эришдим”.

Ўзил тарихий ватанида ёрқин ўйин бошлай олмади. Мавсум охирига келиб у 10 та ўйин ўтказиб, атиги битта голли узатмани амалга оширди. Навбатдаги мавсумни Месут фаолроқ бошлади ва бешта ўйинда “гол+пас” бўйича 2+1 ҳисобини қайд этди. Аммо жанжал cкелиб ҳиқди. Журналистлар Ўзилнинг "Фенер"даги мавқеидан норози бўлиб, АҚШ ёки Қатарга боришни истаётганини, шубҳасиз, унга ишонишлари ва кўпроқ маош олишларини аниқлашди.

Ўзилнинг ҳолати ҳақидаги миш-мишлар тезда тасдиқланди. Октябр ойи бошида "Фенербахче" бош мураббийи Витор Перейра Месутни чемпионлик ўйинида захирада қолдирганди. Иккинчи бўлим бошида Месут чигал-ёзди машгъулотларини ўтказди, лекин у майдонга тушмади.

Вазиятга ҳатто “Фенер” президенти Али Коч ҳам аралашишга мажбур бўлди. Унинг таъкидлашича, Ўзил "футболга эътибор қаратиши", "тижорий манфаатларни четга суриш" ва "клуб ҳақида кўпроқ ўйлаш" керак. Ўзил охир-оқибат Перейрадан ошиб кетди ва ҳаттоки 2021/2022 йилги мавсумда яхши статистика кўрсатди (лигадаги 22 ўйинда 8+2), аммо март ойида у бош мураббий вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан жанжаллашди.

Можаро туфайли Месут таркибдан четлаштирилди. Шу билан у бошқа ҳеч қачон майдонга тушмади.

Ёзда Ўзилнинг “Фенер” билан саргузаштлари ўз ниҳоясига етгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Месут нима қилди? У баёнот берди:

“Ғурур билан айтишим мумкинки, мен болалигимдаги севгим бўлган “Фенербахче” билан шартнома имзолаб, ҳатто дастлабки олти ойда ҳам маош олмасдан, карерамдаги мақсадимга эришдим. Шу боис, яна бир бор такрорлашга тайёрман, “Фенербахче”дан бошқа жамоада фаолиятимни якунламайман. Шартномам давомида ягона мақсадим ўзимни тўлиқ шу клубга бериш. Бу қарор якуний ва шубҳасиздир.

Энди икки ҳафтадан кейин нима бўлганини тахмин қилинг. Тўғри, Ўзил "Фенербахче"ни тарк этиб, томонлар келишувига кўра шартномани бекор қилди. Ва бир кундан кейин у собиқ жамоанинг тўғридан-тўғри рақиби бўлган “Истанбул Башакшеҳир” футболчисига айланди. Месут қасам ичиб фаолиятини якунламоқчи бўлган жамоадан кетди.

Ўзилнинг янги жамоада қай даражада ўйнаб кетиши ҳеч кимга аён эмас. Лекин шундай ҳолат борки, Месут аллақачон ўзини футболдан ташқари ишларда яхши намоён қилмоқда яхшироқ кўрсатмоқда. Бу киберспорт. Мана, яқинда ярим ҳимоячининг агенти Эркут Соғут шундай деди:

“Ўзил кўп вақтини видео ўйинларга бағишлайди. Балки у киберспортчига айланар. Месут Forniture ўйинини жуда яхши ўйнайди. Бир кун келиб турнирларда қатнаша бошласа ҳайрон бўлмайман”.

Ўзил ҳозир 33 ёшда. Бугунги меъёрларга кўра, бу ёш футбол ўйнаш учун мукаммал, деса ҳам бўлади. Аммо Месутнинг ҳозирги воқеалардан кейин қилган иши футболни тарк этиш бўлганида мантиқийроқ бўларди.

Киритилди: 18:38, 22.07.2022.
Ўқилди: 6465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.