"Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стив Макманаман
"Мен учун "Ливерпуль" жуда ҳам қадрли, бу клуб жуда катта аҳамиятга эга. Фарзандларимни "Энфильд"га олиб келганим ва улар бу ерга келишни яхши кўришлари клубдаги атмосферадан далолат беради.
Бу клуб ҳар доим меҳмондўст. Бу ерда бўлганингизда ўзингизни эркин ҳис қиласиз. Энфильддаги муҳит ажойиб.
Мен чет элда ўйнаганимда барча ўйинчилар инглиз стадионлари энг зўр ва айниқса "Энфильд"да эканлигини айтишган. У яратган муҳит чиндан ҳам рақиблар учун қўрқинчли", — дейди Макманаман.