Кириш Регистрация
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо - Навбаҳор

Клопп трансферларда адашмайди. Нуньес хейтерларига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес “Ливерпуль” ва "Кристал Пэлас"га қарши мавсумолди ўйинларида дарвоза томон бирорта аниқ зарба бера олмади ва 75 миллионни оқламагандек таассурот қолдираётган эди. Клопп эса ҳаммасини адаптация билан боғлади. Аммо кеча катта саҳнага ўртоқлик ўйинлари орасидаги бир ҳафталик машғулотдан чиниққан бутунлай бошқача Дарвин чиқди. Биринчи бўлимдан сўнг “Ливерпуль” 1:0 ҳисобида олдинда эди – Салоҳ Фирминонинг узатмасидан сўнг гол урди. Уругвайлик футболчи танаффус вақтида бразилиялик ҳужумчини алмаштирди. Луис Диаснинг ишлаб берган пенальтисини Салоҳ айнан Нуньесга қолдирди ва буни уругвайлик муваффақиятли амалга оширди. Дарвин унчалик ишончли бўлмаса ҳам, гол урди.

Орадан бир-икки дақиқа ўтиб Трент уругвайлик футболчини яккама-якка ҳолатга олиб чиқди - Дарвин тўпни узоқ бурчакка дарвозабон ёнидан ўтказиб йўллаб қўйди. Ёш ярим ҳимоячи Стефан Байсетич (Фабиньо ўрнига) жарима майдончасига босим ўтказди ва Нуньес бўш жойга чиқиб борди ва хет-трик расмийлаштирилди. Якунда Дарвин яна гол урди, бу сафар Фабио Карвалью ақлли пасни амалга оширди. Португалиялик ёш деярли ҳамма нарсани ўзи бажарди: майдон марказида уни ўйлаб топди, дарвоза томон югурди ва ҳужумга югурди.

“Ливерпул”нинг Ютубдаги расмий канали дарҳол Нуньеснинг тўртта голидан бир қисмини юклади.

Ҳа, “Лейпциг”нинг иккинчи дарвозабони Янис Бласвичнинг иккинчи бўлимда майдонга тушгани Дарвинга катта ёрдам берди: у пенальтини тепди ва сўнгги голда ҳам жамоасини қутқара олмади. Бошқа томондан, посбон Нуньеснинг боши билан берган ажойиб зарбасини қайтарди - бу футболчини пента-трик қайд этишдан сақлаб қолди. 

Юрген Клопп ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг "РБ Лейпциг" дарвозасига урган тўртта голи ҳақида фикр билдирди.

“Ҳаммамиз ўйлаймизки, агар футболчи кўп пул олса, демак у босимни ҳис қилади. Бироқ улар биз каби оддий одамлар, улар робот эмас. Нуньес бугун танқидчиларининг "оғзини ёпди".

Футболчиларнинг янги авлоди ижтимоий тармоқларда қолишади, улар ҳақида ёзилган ҳамма нарсани ўқишади ва аслида бу улар учун унчалик муҳим бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу ҳаёт ҳақиқати”, - дейди Клопп.

"Қизиллар" бош мураббийи Нуньеснинг ушбу ўйини футболчи ҳақидаги танқидларни тўхтатишнинг энг яхши усули эканлигини айтди.

Бундан ташқари Юрген Салоҳни мақтади: "Унинг шартномасида қанчалик содиқлиги ёзилган, билмайман, лекин у Дарвинга пенальти берди!" Бу унга бўлган ҳурматимни оширди. Бир неча кундан сўнг Нуньес ўз муваффақиятини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади - Австрияда "Ред Булл Зальцбург"га қарши синов ўйини ўтказади. 30 июль куни "Ливерпуль" мавсумни Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин билан очади.

Киритилди: 20:46, 22.07.2022.
Ўқилди: 6349 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.