Бешта клуб жорий трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. "Бавария", "Манчестер Сити", "Барселона", "Тоттенхэм" ва "Лидс".
50+ миллион еврога харидларни 21 та клуб, жумладан, Англия Премьер-лигасининг 12 вакили амалга оширди.
Мадридлик Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари ёзги трансфер ойнасида энг кўп пул сарфлайдиган 10 таликка кирмайди. "Реал Мадрид"нинг харажатлари 80 миллион еврони ташкил этади, "қаймоқранглилар" 13-ўринда, Премер-лигага янги келган "Ноттингем Форест"дан бир поғона ортда қолмоқда (81,75 миллион евро).
Ёзги трансфер ойнасидаги маблағлари бўйича клублар рейтинги
10-ўрин. "Ливерпуль" - 85,8 миллион евро
“Ливерпул”“Аякс”дан бор-йўғи 200 минг евро кўп сарфлаган. "Қизиллар"нинг асосий сармояси Дарвин Нуньес бўлиб, у учун 75 миллион евро беришган. Уругвайлик ҳақида кўп гапирилмоқда, 2 кун олдин ҳужумчи “Лейпциг”га қарши ўртоқлик ўйинида покер қайд этди.
9-ўрин. "Боруссия" (Дортмунд) - 86 миллион евро
"Боруссия" Холандни сотиб юборди, аммо янги келганлар: Аллер, Адайеми, Шлоттербек, Зюле билан шартнома имзолади. Ачинарлиси, Себестьен яқин орада майдонда кўринмайди. Унинг тезроқ тузалиб кетишини тилаймиз!
8-ўрин. "Ювентус" - 89,5 миллион евро
"Ювентус" Федерико Кьесани сотиб олиш бўйича узоқ йиллик мажбуриятини бажарди ва Мюнхенга жўнаб кетган де Лигт ўрнига "Торино"дан бразилиялик ҳимоячи Бремерни харид қилди.
7-ўрин. “Челси” – 94,2 миллион евро
Бу сумма Рахим Стерлинг ва Калиду Кулибали учун тўловлардан иборат бўлган, бироқ “Челси” “Севилья” билан Жюл Кунденинг трансфери борасида келишиб олган бўлиши мумкин. Товон пули 60 миллион евро атрофида бўлади, шунинг учун келишув расмийлаштирилгач, "Челси" ушбу рейтингда эттинчи ўриндан биринчига кўтарилиши ҳам мумкин.
6-ўрин. "Арсенал" - 97,06 млн евро
"Арсенал" учун қайноқ ва илҳомлантирувчи трансфер ёзи. "Канонирлар" аллақачон Габи Жезус, Фабио Виейра ва океан нариги томонидаги бир нечта йигитлар билан шартнома имзолашди. Зинченко трансфери бўйича расмий малумотлар ҳали тўлиқ тақдим этилмагани учун уни ҳисобламадик.
5-ўрин. "Тоттенхэм" - 101,9 миллион евро
Конте ҳақиқатан ҳам "Тоттенхэм"ни ўзгартиради, чунки яқин вақтгача "шпорлар" йиллар давомида трансфер бозорига кира олмасди, энди эса янги келганлар учун юзлаб ьиллионлар сарфдамоқда. "Эвертон"дан Ришарлисон энг қиммат (58 миллион евро) трансфер, лекин Биссума, Спенс ҳам жамоага келишди. Лангле эса ижара асосида Лондон клубида ўйнайди.
4-ўрин. "Барселона" - 103 миллион евро
"Барселона"нинг катта қарзлари бор, аммо Жоан Лапорта ва-банк ишлатмоқда. Каталонияликлар энг фаол жамоа бўлиб турипти: Левандовски, Рафинья, Кристенсен, Кессиэ. Хали улар бу рўйхатни давом эттиради.
3-ўрин. Лидс Юнайтед - 105,64 млн евро
Ўтган мавсум охирида Премьер-лигадан тушиб кетишига бир баҳия қолган "Лидс" футболчилар алмашинуви бўйича гигантлар тоифасига кириб олди. Янги келганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ёркшиременлар аллақачон беш киши учун пул тўлашди: Бренден Ааронсон, Луис Синистерра, Тайлер Адамс, Расмус Кристенсен ва Марк Рока.
2-ўрин. “Манчестер Сити” – 108,75 миллион евро
Англия чемпиони ҳозирча иккита кучли трансферни амалга оширишди - Эрлинг Холанд ва Калвин Филлипс. Шубҳасиз, бошқа харидлар ҳам бўлади. Дейлик, эндиликда “шаҳарликлар” ҳимоянинг чап қанотида Александр Зинченко ўрнини эгаллаши керак бўлган Марк Кукурелья учун “Брайтон” билан савдолашмоқда.
1 ўрин. “Бавария” – 117,5 миллион евро
Одатда, "Бавария" пул ишлатишни истамайди, аммо бу ёзда мюнхенликлар қоидаларни бузмоқда. "Бавария" шу пайтгача Европада трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган - Де Лигт, Мане ва Гравенберҳ. "Ювентус"дан келиб қўшилган Де Лигт клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат янги футболчига айланди.
Ёзги трансфер ойнасидаги даромадлари бўйича клубларнинг рейтинги
Тўртта клуб ўйинчиларини 100 миллион еврога сотди: "Манчестер Сити", "Лидс" ва анъанавий равишда топ донор клублар "Аякс" ва "Бенфика".
14 та клуб 50 миллион евро ва ундан кўп сотувлар амалга оширган. Қизиғи, бу рақамга испан клубларининг ҳеч бири киритилмаган. Ла Лиганинг энг яхши вакилининг даромади 37,5 миллион еврони ташкил этади, гап “Севилья” ҳақида кетмоқда. Бироқ, Кунде бўйича келишув расмий тасдиқланганидан сўнг, Андалусияликлар “сотувчилар” рейтингида кўтарилади.
10-ўрин. “Бавария” – 67,4 миллион евро
Левандовски "Барселона"га 45 миллион евро эвазига ўтган ва Мюнхенда ҳам бир қанча кичикроқ сотувлар бор: Рока, Ричардс, Лукас Ми, Хофман.
9-ўрин. “Ред Булл Зальцбург” - 76,44 миллион евро
Австрия клуби учун ажойиб кўрсаткич, ҳатто Дарко Тодоровични 400 минг еврога сотиб олган Грознийнинг“Ахмат”и ҳам бу суммага озгина ҳисса қўшган. Аммо Брендан Ааронс, Карим Адайеми ва Расмус Кристенсеннинг сотуви клубни бойитди.
8-ўрин. “Ливерпуль” – 80,7 миллион евро
"Ливерпуль" Дарвин Нунесни сотиб олиш харажатларини Садио Мане, Неко Уилямс, Такуми Минамино, шунингдек, Марко Гружич ва Бен Девисларни сотиш орқали қоплади.
7-ўрин. "Порту" - 85 миллион евро
22 ёшли ярим ҳимоячилар “Порту”га фойда келтирди: Витинья “ПСЖ”га 41,5 миллион еврога, Фабио Виейра “Арсенал”га 35 миллион еврога ўтди.
6-ўрин. "Монако" - 95 миллион евро
80 миллион монегасклар Орельен Тчуамени "Реал Мадрид"га сотди, яна 15 миллиони эса кичикроқ битимлар орқали қўлга киритилди.
5-ўрин. “Ювентус” – 98,65 миллион евро
"Кекса синьора" иккита марказий ҳимоячини жами 87 миллион еврога сотди: 67 та "Бавария" де Лигт учун тўлаган, 20 та "Аталанта" Демиралнинг шартномасини сотиб олган.
4-ўрин. "Бенфика" - 105,3 миллион евро
Португалия баҳсида “Бенфика” ҳали ҳам Дарвин Нуньесни сотиш орқали “Порту”дан олдинда. Қолган фойда эса унчалик катта бўлмаган трансферлардан келган.
3-ўрин. "Лидс Юнайтед" - 106,75 миллион евро
Лидс ҳам харидлар, ҳам сотиш бўйича учликка кирди. Икки етакчи – Кэлвин Филлипс (“Манчестер Сити”) ва Рафинья (“Барселона”) сотуви орқали Ёркшиременларга 100 миллион евродан кўпроқ маблағ келтирилди.
2-ўрин. “Аякс” – 107,87 миллион евро
“Аякс” Лисандро Мартинес (“Манчестер Юнайтед”), Раян Гравенберҳ (“Бавария”) ва Себастян Аллер (“Боруссия Дортмунд”) билан хайрлашганидан кейин жиддий йўқотишларга учради.
1 ўрин. Манчестер Сити - 121,9 млн евро
Стерлинг плюс Жезус 100 миллиондан қимматга кетди, шунга қарамай "Арсенал" футболчисига айланган Зинченконинг трансфери ҳали рўйхатга қўшилмади. Аммо “шаҳарликлар” аллақачон бир трансфер ойнасида сотиш бўйича рекорд ўрнатишди: улар шу пайтгача 100 миллион еврога футболчи сотишмаган эди.