Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи. 2-турдан кейин вазият

Баҳо:
+ | -

12 июнь куни ЖЧ-2014 йўлида кураш олиб бораётган Осиё мамлакатлари сўнгги саралаш босқичининг 3-турида ўзаро майдонга тушишади.

«А» гуруҳида иштирок этаётган Миржалол Қосимов бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-турда дам олади. Шу билан терма жамоа 11 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.

12 июнь – сешанба куни Жанубий Корея Гоянгда Ливанни қабул қилса, Эрон ва Қатар миллий терма жамоалари форслар диёридаги «Озодий» стадионида ўзаро кураш олиб боришади. Қайд этиш керак, мазкур икки жуфтлик саралашнинг учинчи босқичида ҳам бир гуруҳдан жой олгани билан ажралиб туради. III босқичда Ливанни ўз майдонида 6:0 ҳисобида таслим қилган «Осиё йўлбарслари» сафарда кутилмаганда 1:2 ҳисобида енгилишган. Эрон ва Қатар термаларининг ўтган босқичдаги ҳар икки ўйинида ҳам ғолиб жамоа аниқланмаган. Доҳада бўлиб ўтган илк тўқнашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган бўлса, Теҳронда томонлар 2:2 ҳисобига имзо чекишган.

Қизиқ томони, мазкур жуфтликнинг саралашдаги учинчи ўйинида ҳам дуранг қайд этилса, бундан Ўзбекистон терма жамоаси манфаат кўради. Сабаби Эрон ва Қатар биринчи турни минимал ҳисобдаги ғалаба билан якунлашган. Қайсидир мамлакатнинг қўшимча 3 очкога эга чиқиши, ўша мамлакатни очко борасида Ўзбекистондан анчагина ўзиб кетишига олиб келиши мумкин.

2-турдан кейин Жанубий Корея терма жамоаси зонанинг яққол фаворити экани ойдинлашиб қолди. Жаҳон чемпионатида узлуксиз иштирок этиб келаётган корейслар биринчи турни ўтказиб юборишганди. Иккинчи турда Қатар майдонида саф тортган Жанубий Корея биринчи бўлимда рақибни таслим қила олмади – 1:1. Бироқ қатарликлар иккинчи бўлимда рақибни тўхтатиб қола билишмади – 1:4.  

МАМЛАКАТ

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Жанубий Корея

1

1

0

0

4:1

3

2.

Эрон

1

1

0

0

1:0

3

3.

Қатар

2

1

0

1

2:4

3

4.

Ўзбекистон

2

0

1

1

1:2

1

5.

Ливан

2

0

1

1

1:2

1

 

«В» гуруҳида Альберто Дзаккерони бошқарувидаги Япония ҳеч ким билан ҳазиллашмаяпти. Дастлабки турда Уммон терма жамоасини 3:0 ҳисобида таслим қилган кунчиқар юрт терма жамоаси, иккинчи турда голларини икки баробар кўпайтириб, барчасини Иордания дарвозасига йўллади. 12 июнь куни бўлиб ўтадиган 3-турда кунчиқар юрт терма жамоаси яшил қитъага сафар этади. Агар мазкур беллашувда Австралия ҳам маҳф этилса, Япония 2014 йилги жаҳон чемпионати чиптасини 80 фоизга ҳал қилиб қўяди. Қайд этиш керак, Заккерони шогирдлари 2013 йил мундиал мезбони – Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогида Осиё чемпиони сифатида қитъа шарафини ҳимоя қилади.

Осиё вице-чемпиони Австралия саралашни дуранг натижа билан бошлади. Уммонга қарши ўйин олдидан Евро-2012 турнирини сенсация билан бошлаган Дания билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган соккероуз, Маскатдаги ўйинда ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Фарқли томони, бу борада мезбонлар ҳам меҳмонлардан қолишмади.

12 июнь куни Австралия Японияни қабул қилса, Ироқ ва Уммон терма жамоалари Қатардаги нейтрал майдонда ўзаро кураш олиб боришади. 

МАМЛАКАТ

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Япония

2

2

0

0

9:0

6

2.

Ироқ

1

0

1

0

1:1

1

3.

Австралия

1

0

1

0

0:0

1

4.

Уммон

2

0

1

1

0:3

1

5.

Иордания

2

0

1

1

1:7

1

 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:07, 11.06.2012.
Ўқилди: 5542 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.