"Манчестер Сити" "Бавария" билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда. Баҳс АҚШ сафари доирасида бўлиб ўтмоқда.
“Шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳисобни очди. Бу 22 ёшли норвегиялик футболчининг "Бавария"га қарши саккиз ўйиндаги олтинчи голи бўлди. Бу, шунингдек, Холанднинг клуб даражасидаги шахсий энг яхши кўрсаткичи бўлиб, “Лейпциг” ва “Вольфсбург” дарвозаларига яна олтита гол урган.
Эътибор беринг, бу Холанднинг "Сити"даги дебюти.
У Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Манчестер Сити"га 60 миллион евро эвазига ўтганди. Норвегиялик футболчи ўтган мавсумда Германия клуби сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган.