Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Максим Шацких: "Пахтакор"да катта бўлганман ва таклиф устида узоқ ўйланмадим"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва черногориялик ҳимоячи Илия Мартинович билан таништириш маросими ўтказилди. Унда ОАВ томонидан берилган саволларга ҳам жавоб қайтарилди.

Шацких: - Чемпионат даражаси халқаро майдон орқали белгиланади. Лекин рақобат жиддий кечмоқда. Чемпионлик учун курашадиган жамоалар кўпайган. Демак, ҳаммаси тўғри йўлда кетмоқда. Умуман олганда, ҳар йили чемпионатни кузатиб келганман ва ҳаммаси тўғри йўлга қўйиляпти деб ўйлайман.

Клубга спорт директори сифатида келгандим. Бу мен учун янги иш, янги йўл эди. Кейинроқ «Пахтакор» Войнески билан хайрлашди ва мени бош мураббийликка таклиф этди. Болаликдан шу ерда ўйнаганим боис таклифга розилик бердим. Чет элга айнан "Пахтакор"дан йўл олганман. Бундай таклиф устида ўйланиб ўтирилмайди.

Иложи борича ҳар бир чизиқни, чунки рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлмаса, ўсиш бўлмайди. Ҳар бир позицияда икки нафардан футболчи бўлиши лозим. Шунда ривожланиш бўлади ва футболчилар ҳам борини бериб ўйнашади. Агар рақобат бўлмаса, руҳий жиҳатдан қийинчилик юзага келади. Яна харидлар бўлади, албатта. Бизда юқори даражали футболчилар бўлиши керак.

«Пахтакор»дек клуб ҳар бир футболчиси билан ҳар йили шартномани 1 йилга узайтиравериши ярашмайди. Биз камида 2 ёки 3 йиллик келишувни расмийлаштиришни йўлга қўймоқдамиз.

Ҳозир бошқа авлод ўйнамоқда. Мен Лобановский даврида ўйнаган футбол бўлмайди. Чунки футбол ҳам бошқа йўналишда ривожланиб кетди. Ҳозир олдингидек оғир юкламалар берилмайди. Илгари авлод бошқа эди, экология бошқача эди. Ҳозирги кунда футболчи ҳар қандай позицияда ўйнашга мослашиши керак.

Ҳақиқий мухлислар ҳамиша сиз билан бирга бўлишади. Ҳеч бир мураббий ҳар доим ғалаба қозонмайди. Мағлубиятсиз ғалаба ҳам бўлмайди. Мухлисларга келсак, бундан чўчимайман. Раҳбарият ва мухлислар фақат ғалабани кутишларини биламан. Агар назорат қўлимдан чиқиб кетса, жамоадан бўлмайман, бу аниқ. Мухлислар шунчаки ишдан ташқари, 2 соатга келиб, жамоани қўллаб-қувватлаб туришса, ҳаммаси зўр бўлади. Уларга ёқадиган ва завқ оладиган футбол кўрсатишга интиламиз.

Ҳамма нарсанинг ўз вақти бўлади. Янги футболчиларни очиқлай олмайман, тўғри тушунинг. Лекин тез орада билиб оласиз.

Тан олиш керак, экологик вазият ва овқатланиш тартиби ўзгариб кетди. Катта шаҳарларда машиналар кўп бўлади. Бу ҳам катта муаммо ва ҳамма жойни муаммоси. Шу ва бошқа сабаблар хоҳлайсизми-йўқми, албатта таъсир кўрсатади. Футбол атрофидаги инфратузилма ҳам ўзгарган. Ҳозир футболчи машғулотга келади, унга ҳамма нарса муҳайё этилади, биз ўйнаган даврда бундай эмасди. Бироқ бунга секин-аста мослашиб борамиз. Бизда яхши футболчилар йиғилган, жамоамиз жуда аҳил.

Мен «Пахтакор» бош мураббийиман. Терма жамоа ҳақида ўйлаётганим йўқ. Албатта, улар учун қайғураман. Менда ҳозир термага нисбатан битта кичик эътироз бор: биласиз, «Пахтакор» терма асосини ташкил қилади. Шундай экан, ФИФА кунларидан ташқари бошқа пайтда футболчиларимизни безовта қилмасликларини хоҳлаган бўлардим.

Мартинович: - Хайрли кун. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Жамоа яхши таассурот қолдирди. «Пахтакор» катта клуб эканлигини кўриб турибман. Бу ташкилий ишлар орқали ҳам сезилиб турибди.

«Пахтакор» катта тарихга эга клуб. Драган Черан ва Оливер Шаркич билан клуб ҳақида батафсил гаплашдим ва бу ерга келишга қарор қилдим. Фаолиятим давомида фақат Европада тўп тепганман. «Пахтакор» 15-чемпионлик сари ҳаракат қилаётганини биламан. Шу сабабли либосда учинчи юлдузни пайдо қилишга интиламиз. Шунингдек, жамоага ОЧЛда ёрдам бермоқчиман.

Илк назорат ўйинидан таассуротларимга келсак, футболчилар тезкор ва техник жиҳатдан кучли экан. Ўйин жуда тезкор равишда ўтди. «Насаф»да ёш футболчилар кўплигини кўрдим. 2-давра бошланишига бир ҳафта қолди, астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:49, 25.07.2022.
Ўқилди: 3095 марта.
Фикрлар: 81 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.