Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Турсуной Жабборова: «Бу мусобақа ўзгача таассурот қолдирди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам спортчиларимиз учун омадли келди. Ўз вазн тоифасида барча йўналишларда олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлган ҳамюртимиз Турсуной Жабборованинг мусобақа таассуротлари билан қизиқдик.

“Мусобақадан олган таассуротларим жуда яхши. Мен Осиё ва Жаҳон чемпионатларида кўп бора қатнашганман. Катталар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида даст кўтариш бўйича 1-ўрин, иккикураш натижасига кўра 2-ўринни олганман. Лекин бу мусобақа менда бошқача таассурот қолдирди. Авваламбор, мусобақага ватанимиз мезбонлик қиляпти. Қолаверса, биз спортчилар юқори натижалар билан юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётганимиз ва шоҳсупага кўтарилаётганимиз ҳам бизга ўзгача руҳият, кўтаринкилик бағишламоқда. Ўзим ўйлаган натижага эришдим. +87 кг вазн тоифасида даст кўтариш бўйича ҳам, силтаб кўтариш бўйича ҳам олтин медалларни қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлдим. Асосий рақибларимдан бири ўзимизнинг юртдошимиз, жамоадошим, иккинчиси эса ветнамлик спортчи бўлишди. Келгусида бундан ҳам яхши натижаларга эришиб, Париж-2024 Олимпиадасида қатнашиш ва Ўзбекистон байроғини янада юқориларга кўтаришга ҳаракат қиламан”, — деди ғолиб спортчимиз.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:40, 25.07.2022.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3123]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2831]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2493]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2364]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2046]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1834]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1649]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1634]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1497]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1487]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик