Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё футболи: Саудия футболининг юксалиш йўли

Баҳо:
+ | -

Ўтган йилнинг ноябрида «Тоттенхэм»дан истеъфога чиқарилган Нуну Эшпириту Санту кутилмаганда Саудия Арабистонига йўл олиб, мамлакат вице-чемпиони «Ал-Иттиҳод» бошқарувини қўлга олди.

Аввалроқ Европанинг таниқли икки мутахассис - Руди Гарсия ва Кике Сетьен ҳам араб ўлкасига йўл олишганди. Мавсум-2019|2020да «Лион» билан Чемпионлар Лигаси ярим финалига етиб борган Гарсия «Ал-Наср» (Олий лигада 3-ўрин)да иш бошлади, маоши 5,6 млн. евро этиб белгиланди. Сетьен эса чемпионат-2021|2022да 4-ўринни эгаллаган «Ал-Шабаб» бош мураббийига айланди. Унинг маоши 3,7 млн. еврога тенг.

Июнь ойи охирида беларуслик мутахассис Виктор Гончаренко «Ал-Иттиҳод» ёки «Ал-Шабаб» бошқарувини қўлга олиши ҳақида гап-сўзлари тарқалганди, лекин у ердагилар айнан Санту ва Сетьен танловини маъқул кўришди. Эътиборлиси, бунгача Саудия Арабистонида айни даражадаги мураббийлар ишлашмаганди. Хўш, ушбу мамлакат юқори савияли мутахассисларни ниманинг эвазига ўзига жалб этди?


Осиё футболи  байроҚдори

Май ойи бошида Саудия Арабистони чемпионати ўйинларидан бирини бошқарган россиялик ҳакам Сергей Карасёв маҳаллий лига савияси ҳақида шундай деганди: «Тўртинчи бор ушбу чемпионат ўйинини бошқаргани бордим. Мартдаги баҳсдан ке-йин айтишим мумкинки, у ердаги футбол даражаси чаккимас. Ўйлашимча, турнир жадвалининг юқори ўринларидаги жамоалари Россиянинг энг яхши клубларига рақобат туғдиришлари мумкин. 2015 йили Саудияга борганимизда, футбол савияси пастдек кўринганди. Эҳтимол, йиллар ўтгани сари ўзгариш кузатилгандир. Бизда, мисол учун, 2015-2017 йиллар билан солиштирганда, хорижлик футболчилар ташрифи ва даража бироз пасайгандек. Ҳар ҳолда, легионерлар чемпионатга алоҳида жозиба бағишлашади», - дейди Карасёв.

Ҳакамнинг Саудия футболи ҳақидаги ижобий фикрларига қўшилмай илож йўқ. Ушбу мамлакат чемпионати Осиё конфедерацияси коэффициентлар жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Унга Жанубий Корея ва Япония асосий рақобатчи саналади, қолган лигалар анча ортда. Масалан, яқин ўтмишда юлдузли футболчиларни жамлаган Хитой чемпионати 7-поғонада бормоқда.

Осиё клуб футболи иерархиясидаги юқори ўрин қитъанинг энг нуфузли турнири - ОФК Чемпионлар Лигасидаги самарали иштирок билан ҳам изоҳланади. Сўнгги 10 йил ичида Саудия Арабистони жамоалари 5 марта финалга чиқишди. Тўғри, уларнинг фақат иккитасида зафар қучишди.

Маҳаллий Arab News нашри Саудия чемпионатига шундай таъриф беради: «Бу лига АПЛнинг Осиёдаги талқинига ўхшайди. Пул етарли, демак, клублар юқори савияли футболчи ва мураббийларни жалб этишлари мумкин. Лига рақобатбардош, аксарият маҳаллий ўйинчиларнинг четга чиқмай, ўз юртларида қолишлари ҳам фойдага ишлайди».


Инфраструктуранинг сезиларли ривожи

Айни пайт Саудия Арабистонида томошабинлар сиғими ва кенг техник имкониятлари билан мақтана оладиган иккита стадион бор - Ар-Риёддаги қирол Фаҳд номидаги Хал­қаро стадион ва Жиддадаги қирол Абдулла Спорт Сити аренаси. 2026 йилда мамлакатнинг уч шаҳри - Жидда, Ар-Риёд ва Даммамда яна тўртта янги стадион қад ростлайди. Ушбу қурилиш ишлари 2027 йили Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.

Saudi Vision 2030 номли кенг қамровли ривожланиш дастури ёрдамида спорт инфратузилмаси ҳам яхшиланмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг аксарият мактабларида спортга (хусусан, футболга) ихтисослашган кўплаб иншоотлар қурилмоқда. Авваллари мазкур тармоққа йўналтириладиган инвестиция даражаси пастлиги сабаб бунинг имкони бўлмаганди.


Европа бозоридаги фаоллик

Яқин-яқингача Саудия Арабистони Европа бозорида у қадар фаол бўлмаганди - айниқса, 2010 йиллар бошида «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»нинг қимматбаҳо қоғозларини қўлга киритишни бошлаган қўшни БАА ва Қатар билан солиштирганда, бу яққол сезилганди. 2021 йилнинг ноябрида, Саудия Арабистони суверен фонди «Ньюкасл»ни сотиб олганидан сўнг вазият ўзгарди. Ўтган вақт мобайнида янги хўжайинлар клубга 207 млн. евро сарфлашди - шунинг ўзи билан чекланмасликлари катта эҳтимол.

Жорий йилнинг май ойида Лионель Месси Саудия Арабистони бренди элчисига айланди - бу ҳам араб мамлакатининг жаҳон футболидаги обрўсини оширишда қўйилган муҳим қадамдир. Аргентиналик юлдуз ўзининг Саудия сайёҳлик элчиси сифатидаги таништирув маросимида қатнашишга ҳам улгурди. Сау­дия Арабистони туризм вазири Аҳмад ал Хатеб футболчининг ташрифига қуйидагича изоҳ берди: «Мессини мамлакатимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Қизил денгиз хазиналари билан танишишингиз, «Jeddah Season»га ташриф буюришингиз ва қадимий тарихимиз ҳақида ўрганишингиздан бошимиз кўкка етади. Бу Лионелнинг қироллигимизга илк ташрифи эмас ва сўнггиси ҳам бўлмайди!»

Манба: sports.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:55, 25.07.2022.
Ўқилди: 2815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.