"Фулхэм" расмий сайтида Донецкнинг "Шахтёр" вингери Манор Соломоннинг трансферини эълон қилди.
Келишув футболчини 1 мавсумга ижарага олиш билан якунланди.
Соломон 2019 йилдан бери "Шахтёр"да ўйнаб келмоқда. 23 ёшли исроиллик ўтган мавсумда барча турнирларда 26 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 2 голга ассистентлик қилган.