Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Игорь Криушенко: “Бунёдкор” ҳар сафар кучли ўйин кўрсатади

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб меҳмонларнинг белоруссиялик устози ташриф буюрди.

- Кубок доирасидаги баҳс бўлганлиги учун сафарда гол уришимиз керак эди. 1:0 ёки 2:1 ҳисобидаги мағлубиятлар жавоб учрашуви олдидан ёмон натижа ҳисобланмайди. Шу боисдан ҳам ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз лозим эди. Афсуски, шогирдларим ҳаракатларида шижоатни кўрмадим. Ўйнашга хоҳишлари бўлмагандек кўринди. Ўйин охирларида ҳаракатларимизни анчайин сусайтирдик. Оқибатда “Бунёдкор” бундан унумли фойдаланиб қолди. “Ақлли жамоа рақиб хатосидан фойдаланади, тартибсиз клуб эса ўз ҳатоси эвазига ютқазади” деб айтилган гап бугун ўз исботини топди.
“Шўртан” таркибида 3-4 нафар футболчи ўз савиясида ўйин кўрсатди. Бироқ бошқалар умуман ўзларига ўхшашгани йўқ, - деди Игорь Николаевич.

- Футболчилар ўзаро тил бириктиришиб, ўйнамай қўйишади. Оқибатда мураббий жабр чекиб, истеъфо беради. “Шўртан”да бу ҳол кузатилмаяптими?
- Билмадим. Агар футболчилар мен билан ишламоқчи бўлишмаса олдимга келиб, юзимга айтишсин. Ўйин олдидан гаплашсанг ҳаммаси туппа-тузук футболчилардек кўринади. Майдонга чиқишгач эса тамомила бошқа ўйинчига айланишади.

- Бу мавсум “Бунёдкор” билан “Жар” стадионида икки бор кураш олиб бордингиз ва ҳар иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учрадингиз – 0:2, 0:3. Умуман “қалдирғочлар” ҳақида қандай хулосаларга келдингиз?
- Савияли ва тажрибали футболчилардан ташкил топган ҳамда шаклланган жамоа. “Бунёдкор” ҳар сафар кучли ўйин кўрсатади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:00, 12.06.2012.
Ўқилди: 5190 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4184]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2577]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2537]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2402]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2357]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2348]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2220]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2171]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2063]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик