"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг энг яхши фазилатлари ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, польшалик ҳужумчи яқинда Мюнхеннинг "Бавария" клубидан 50 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар" сафига кўчиб ўтди.
"Мен учун энг муҳими ғалаба қозониш ва гол уриш. Ҳар биримиз тўғри менталитетга эга бўлишимиз жуда муҳимдир. Ҳар бир инсон ўзининг энг яхши фазилатларини кўрсатиш ва ғалаба қозонишга интилиши керак", - деди Левандовски матбуот анжуманида.
“Барселона” Левандовскидан ташқари яна 3 та трансферни амалга оширди, улар Рафинья Диас, Андреас Кристенсен ва Франк Кессиэ билан шартнома имзолади.