Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Шомуродов ва Моуриньо эртаги якун топмоқдами?

Баҳо:
+-1 | -

2019 йилда Осиё Кубогини шарҳлаш учун Жозе Моуриньо таклиф қилинган эди. Ўшанда мураббий "Манчестер Юнайтед"дан ҳайдалишдан узоқлашиб, иштиёқ билан янги лойиҳага киришган эди. Ўшанда у Элдор Шомуродов ҳақида илк бор билган. Яна бир оз вақт ўтиб ва шахсий учрашув бўлиб ўтди. Уни футболчининг агенти Герман Ткаченко ташкил қилган.

Шунда Элдор португалиялик мураббий нафақат уни, балки унинг статистикасини ҳам билишидан ҳайратда қолди. Эсдалик сифатида улар бирга селфи тушишди. Шомуродов хурсанд эди, чунки у болалигида “Челси”га мухлислик қилган Жозе эди. Бир-икки йилдан кейин бу одам ҳужумчини бош мураббий сифатида танқид қилади деб ким ҳам ўйлабди, дейсиз. Ва у "Рома" раҳбариятига уни янги мавсумда жамоада кўрмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Сorriere Dello Sport сайти хабар бермоқда. Уларга кўра, "Рома" Валерий Карпин жуда яхши кўрадиган ҳужумчидан қутулмоқчи, чунки Элдор ёзги мавсум оралиғида мураббийни ҳайратга солмаган. Аввалига клуб ёмон ўтмишдан кейин футболчига имконият бермоқчи эди. Аммо, афтидан, у буни оқламади. Нашрнинг ёзишича, Элдорнинг А Сериянинг бошқа клубларида ҳам имкониятлари бор. Бироқ қизиқиш у қадар катта эмас.

Мумкин бўлган кетишнинг асосий омили Пауло Дибаланинг келишидир. Аргентиналик футболчи “Ювентус”ни текинга тарк этганидан кейин “Рома”ни танлашини кўпчилик кутмаганди. Лекин бунда Моурино катта роль ўйнаган. У шахсан Дибалага қўнғироқ қилиб, янги мавсумдаги катта вазифалар ва амбициялар ҳақида гапирган. Ва у аргентиналик атрофида жамоа қуришга ваъда берди. Умуман олганда, "Рома" ёзги мавсумни кучли ўтказмоқда. Клуб Жозенинг деярли барча талабларини қондирди. Зеки Челик "Лилл"дан, Миле Свилар "Бенфика"дан, Неманя Матич эса "Манчестер Юнайтед"дан олинди. Дарҳақиқат, асосий позициялар мустаҳкамланди.

"Рома"ни аллақачон бир нечта футболчилар тарк этишди, Италияда эса Шомуродов кейинги бўлиши мумкинлигига ишора қилинмоқда. У учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди, аммо катта таассурот қолдирмади.

Ўтган мавсумда Шомуродов қандай ўйнади?

Дастлаб Жеконинг ўрнига Элдорни олишди, лекин унинг ўрнини боса олмади. Кўп нарса Моуринонинг ўзи учун таниқли Тэмми Абраҳам билан шартнома имзолагани билан боғлиқ бўлди. Шундай қилиб, мавсум бошида Шомуродов кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди ва шундан сўнг у захира ўриндиғида қолдириладиган бўлди. Умуман олганда, тўққиз ой ичида атиги бешта гол киритди. Бу Римда ундан кутилган натижа эмасди.

Норозилик йил бошидан бошланди. "Рома" "Ювентус"дан 3:1 ҳисобида олдинда бораётган баҳсда Шомуродов майдонга тушди ва ўйин 3:4 ҳисобида якунланди. Моуриньо ҳаммани, шу жумладан, Элдорани ҳам қаттиқ танқид қилди. "Рома" мухлислари ҳам тахминан бир хил кайфиятда уни таърифлашди: унда истеъдод бор, лекин унга агрессив ўйин етишмайди. Усиз эса Моурино жамоасида ўйнаш имконсиз.

Баҳорда Шомуродов ўйин вақтидан норозилигини омма олдида билдирди.

"Рома"даги ўйинимдан норозиман. Мен кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. Моуриньо билан алоқам? Яхши. Эҳтимол, аввалгидек эмас, лекин ҳали ҳам яхши. Клуб билан шартномам бор. Агар кўпроқ ўйнасам, қоламан. Аммо энди менда захира ўриндиғида ўтириш истаги йўқ" - дея футболчининг сўзларини келтирган RomaPress.net.

Кейинчалик бу сўзларни кўпчилик нотўғри тушинди. Аммо бунинг асоратлари бўлди. Кейинги 10 учрашувда форвард бор-йўғи 83 дақиқа ўйнади. Бироқ, мавсум охирида умид ўчоғи пайдо бўлди. Италияда бу машғулотлардаги машаққатли меҳнат билан боғлиқ эди. У мураббий эътиборидан четда қолмади. Шундай қилиб, мавсум охирида бир нечта ўйинлар ва ҳатто "Фейеноорд"га қарши Конференциялар лигаси финалида у майдонга тушди.

Бироқ, энди Элдорнинг “Рома”даги ҳикояси маррага яқин қолгандек. Вариантлар кам: ё учинчи ҳужумчи бўлиб қолиш ёки бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқиш.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 13:21, 27.07.2022.
Ўқилди: 9499 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.