Франциянинг "Ницца" клуби ярим ҳимоячи Алексис Бека-Бека учун Москванинг "Локомотив" жамоасига 12 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда "Чемпионат" нашри маълум қилди.
Аввалроқ, Бека-Бека Россияни тарк этиб, "Ницца" билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш учун Францияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ярим ҳимоячи француз клубининг ўрта чизиғини мустаҳкамлашдаги устувор мақсади ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Бека-Бека ўтган ёзда Москванинг "Локомотив" клуби футболчисига айланганди. Франциялик 21 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 19 ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. 2022/2023 йилги мавсумда Бека-Бека Россия чемпионатининг иккита ўйинида майдонга тушди.