Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳимоячиси Дани Алвеш Мексика чемпионатида дебют қилди.
Бразилиялик ҳимоячи “Пумас” таркибида “Масатлан” жамоасига қарши ўйинда (1:1) асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 39 ёшли бразилиялик футболчи Николас Фрейрега голли узатмани амалга оширди ва унинг голи "Пумас" жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.