"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Идрис Гейега "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда. Яқин орада клублар музокаралар олиб боришади, деди инсайдер Фабрицио Романо твиттерда.
32 ёшли сенегаллик футболчи 2016-2019 йилларда "ПСЖ"га ўтишдан олдин "Эвертон"да ўйнаган.
Гейе ўтган мавсумда "ПСЖ" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Олдинроқ хавбек "ПСЖ" ёзда қутулмоқчи бўлган футболчилар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди.