"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг клубини ўзгартиришга уринишидаги асосий омил - Чемпионлар Лигаси тўпурари номи учун курашда "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессидан ўзиб кетиш истаги, деб ёзмоқда The Athletic.
Манбанинг хабарига кўра, 37 ёшли португалиялик Чемпионлар лигасида ўйнашни давом эттирмоқчи ва турнирнинг гуруҳ босқичида голлар бўйича Мессидан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 35 ёшли аргентиналик футболчи Роналдудан учта гол кўп - 73 голга қарши 76 та гол.
Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" форварди Чемпионлар лигасида урилган голлар сони бўйича "ПСЖ" ҳужумчисидан устунлигини сақлаб қолмоқчи. Айни пайтда Криштиануда 140та, Леода эса 125та гол бор.
Шунингдек, португалияликларнинг манкунианликлар клубини тарк этишида совринлар ютиш истаги ва оилавий шароит ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Ўтган мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.