Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Лапорта Бартомеонинг изидан кетаётган бўлиши мумкин. "Барселона"да янги жамоа шакилланишига вақт керак

Баҳо:
+ | -

 Лапорта янги жамоа қурмоқда ва популизмни яхши кўрадиган "Барселона" мухлисларига эса бу ёқди. Энди эса ҳамма Мессининг жонажон клубига қайтиши ҳақида гапирмоқда. Ростан Лео “Барселона”га қайтадими? Агар бу рост бўлса, Хави бунга нима дейди. Унинг тактикаси ва режаларида “Эчки” учун жой борми?

Хави тактикасида Леога жой борми?

Агар аргентиналик Парижда бахтли бўлса, бундай гапларни айтиш ғалати. Аммо ҳақиқат шундаки Месси Франция клубида бахтли эмас. Бу эса икки жамоа учун ҳам ёқимсиз холат. Биринчидан, Месси учун яна катта пул тўлаш керак ва кредит схемаси Каталония клубига қандай таъсир қилиши номаълум. Иккинчидан, Лионель қариб қолди, секинлашди, ҳужум марказида Левандовскиси бўлган жамоага керак эмас. Дембеле, Рафинья, Фати ва Депай каби қанотларни ёндириб бериши қийин. Бускетс марказида Кесси, Де Йонг, Гави ва Педри, Месси прессингда ўйнайдиган ярим ҳимоячи ролига ҳатто назарий жиҳатдан ҳам мос келмайди.

Хўш, унда нега ҳамма Леонинг қайтиши ҳақида гапирмоқда? Менимча, жамоатчиликни хурсанд қилиш учун, чунки Лапорта "Барселона"нинг қанчалик катта қарзлари ва нақадар саргузаштли трансфер кампанияси эканлигини ҳаммадан яхши билади, бу носамимий сўзларни юзга айтиш ва ҳали ҳам шубҳада бўлган нарсани ваъда қилиш қобилиятига асосланган - Хавининг "Барселона"сининг муваффақияти ҳам шунда.

Каталонияликларнинг савияли таркиби бор

 Кунде худди янги Пуйолга ўхшайди, чунки у марказда ва ўнгда ўйнай олади, жамоадошларини ҳимоя қилади, у чизиқда ҳаммадан ортроқда ўйнайди. Араухо сўнгги мавсумда мухлисларнинг севимлиларидан бири бўлди. Шунингдек, Кристенсен, Гарсия, Мингеса ва Пике ҳам бор. Биргаликда олтита футболст, учта марказий ҳимоячидан фойдаланадиган схема учун иккита трио пайдо бўлади. Ёки икки ҳимоячили ўйинда 3 та тандем.

Таянч зонасида Кессиэ ва Нико Гонсалес, Хави ҳатто Пянични ҳам олиб қолди. Шунингдек, ҳужумда, ҳатто марказий ҳужумчи позициясида ҳам, Депайнинг сўнгги йиллардаги ролини ҳисобга олсак, танлаш имконияти кўп – жамоада тўртта марказий ҳужумчи бор. Ўйинчилар рўйхати "Барселона"ни 2 тенг кучли таркиби бор гигантлар рўйхатига киритиш имконини беради. Аммо, келинг, Хавининг ўзи яхши кўрганидек, танқидий назар билан қараймиз.

Қайта қуриш ҳали бошланмаган

Пул ҳаводек керак, июль ойи охирида эса Брейтвейт, Пянич, Гризманн ва Де Йонг билан шартнома тузилиши мумкин. "Атлетико" Антуанни сотиб олмади, гарчи бундай вариант бор эди. "Бавария" Де Йонг учун катта пул тўлашга шошилмаяпти, гарчи Каталонияда голландияликни маошининг деярли ярмидан воз кечишга кўндиришмоқда. “МЮ” эса Френкини сотиб олиши тобора имконсиз бўлиб қолмоқда.

"Барселона" ўртоқлик ўйинларида ютди, аммо бу расмий ўйин эмас. Дембеле бир-икки марта ажойиб ўйин ўтказиб, кейин ярим мавсум давомида лазаретдан келмаслиги мумкин. Бечора Фати 10 рақам масьулиятини кўтара олмаяпти. Бускетс 34 ёшда. Марказда Кессиэ, Педри ва Де Йонг триосини ташкил қилиб, уни захира ўриндиғига қўйиш ҳам хавфли, Серхионинг ўйинни бошқариш қобилияти зарур. Шунингдек заҳирада Гави, Нико ва Пянич бор.

Месси ва Суареснинг ҳикоялари шунчаки "Барселона" сўнгги йилларда қандай хайрлашишни унутганини кўрсатди. Яқинда Депайни жамоадан қувмоқчилиги, Ферран Торресга нисбатан тушунарсиз муносабатни кўрдик. Қимматбаҳо янги келган футболчилар хали расмий ўйинлар ўтказмади. Ким уларнинг янги Коутиньо бўлиб қолмаслигини кафолатлай олади. "Астон Вилла" бразилияликни арзимаган 20 миллион евро эвазига олди. 31 миллион еврога сотиб олинган Тринкау эса ижарадан бери келмайди.

Клуб трансфер нархидан уяляпти

Вазият кулгили, "Барселона" "Бавария"дан Левандовскининг трансфери миқдори ҳақида гапирмасликни сўради. Улар расман 45 миллион еврони тан олишади, бироқ бонусларни олиш осон – Чемпионлар лигасига чиқиш учун 5 миллион евро ва якунланган мавсум учун яна 10 миллион евро. Шунингдек, улар Рафиньяга 58 миллион евро берганлигини айтмаслика уринди, гарчи бу Премьер-лиганинг ўрталаридан келган йигит учун жиддий гаров.

"Лидс" ва "Севилья" ажойиб клублар, аммо "Барселона" бошқа даражада. Шундай қилиб, Рафинья ва Кунде жамоага мослашиши осонроқ. Левандовски эса нафақат Хави билан дўстлашиши, балки жамоадошлари билан ҳам тил топишиши керак.  Қанотларда ким ўйнайди? Биз идеаль латералларни кўрмаяпмиз, тажриба Альба ҳақида гапириш мумкин, лекин у қариб қолди. Агар Хави 3-4-2-1 схемасидан фойдаланишни режалаштирса, Рафинья ва Дембеле ҳужум қанотларини банд қилади.

Обамеянг кўп ўйин амалиётига эга бўлиши қийинроқ, аммо Пьер-Эмерик Левандовски билан дўстона муносабатда. Агар улар 4-4-2 тактикасини танласа, шунингдек, Педри ва Гавининг кўп қирралилигига имкон берса, унда биз ўтмишдаги "Боруссия" Д ҳужумчиларининг ўйинини кўришимиз мумкин.

Хави иккинчи марта уриниб кўрмайди

Менга "Барселона"нинг таркиби ёқади, Хави ўртача мураббий эмас, лекин Лапортнинг ўзининг эксклюзивлигига, хато қилмайдиган қутқарувчи ролига ишониши хавфли. Ушбу режимда Перес энг ёмон мағлубиятлардан омон қолди, Бартамеу бошқаларнинг пулларини эйфория билан сарфлади. Улар унинг қарорларидан четга чиқмаяпти, гарчи бренд ҳали ҳам қарз мажбуриятлари борлигини билса-да. Атрофдагилар "Барселона" қарзлар ҳақида ўйламаётганидан ҳайратда, чунки клуб ҳомийлардан келган пулни деярли ҳаммасини трансферларга ишлатмоқда.

 Хави ҳали янги футболчилар билан янги жамоа йиғишга улгурмайди, вазифа Ла Лигада ғалаба қозониш бўлади, Лапорта эса аллақачон популистик машинани ишга туширган. Улар Левандовски янги клубда янада яхшироқ натижалар кўрсатишига ишонмоқда.

"Барселона" шундай - ақлдан озган харажатлар, чиройли таркиб, ҳар бир чизиқда кучли футболчилар кўп. Лекин Хавининг битта хатоси ва "Айнтрахт" билан ўйин такрорланиши мумкин, фақат рақибларнинг номи бошқача бўлади. Энди асосийси футболчиларнинг умидларини алдамаслик, алданган армиядан ёмонроқ нарса йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:36, 30.07.2022.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.