Кириш Регистрация

Сальвадорда БАА-Ўзбекистон ўйинидан олдинги манзара такрорланди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

Аҳолиси 2 миллион бўлган Сан-Сальвадор шаҳри аҳолисининг тўртдан бири Мексика терма жамоаси вакиллари жойлашган меҳмонхона олдида эрталабгача бақир-чақир қилишди. 

Шимолий Америкада ЖЧ-2014 саралаш баҳслари давом этмоқда. Сальвадор термаси навбатдаги турда Мексика терма жамоасини қабул қилди. Ўйиндан бир кун аввал мамлакат футбол мухлислари антиқа режани ўйлаб топишди. Улар Мексика терма жамоаси футболчилари жойлашган меҳмонхона олдида эрталабгача бақир-чақир қилишга қарор қилишди. Мақсад рақиб футболчиларини ухлатмаслик. Концерт томошаларига ҳам бунчалик одам йиғилмасди. Нақ 500 минг одам тўпланди. Ором олиш учун хоналарига кирган мексикалик футболчилар кутилмаган сюр-призга дуч келишди. Лекин хавотир олишмаса ҳам бўларди, чунки меҳмонхонадаги шароит 500 минг одамнинг бекорга овора бўлганини билдирар эди. Меҳмонхона деразалари ташқаридаги овозларни деярли ичкарига ўтказмас, мексикалик футболчилар маза қилиб ухлашди.   Буни эртаси куни бўлиб ўтган ўйин ҳам кўрсатди. Мексикалилар 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 1999 йилда БААда ҳам шундай манзара тбўлган экан. Баъзи маҳаллий мухлислар Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган меҳмонхона олдида базму-жамшид қилишган эканлар. Бироқ ўйинда вакилларимиз Максим Шацкихнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган ва Ливанда бўладиган Осиё чемпионатига йўл олган эди. 

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 11:44, 14.06.2012.
Ўқилди: 6658 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик